№ 833 2017 йил 10 май
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ КОТИБИЯТИ ХОДИМЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирлар режасининг 11-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2017 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти ходимлари аттестациядан ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг 33-сон фармойиши қабул қилинганлиги, шунингдек Аттестациядан ўтказиш бўйича саволнома тузилганлиги, у Котибият ходимларига тайёргарлик кўриш учун тарқатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин1.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Аттестация комиссияси тузилиб, унинг таркиби 2-иловага асосан тасдиқлансин.
4. Марказий сайлов комиссияси Котибиятининг барча ходимлари ушбу қарор билан таништирилсин.
5. Ушбу қарор ижросини таъминлаш Марказий сайлов комиссияси Котибияти бошлиғи С.Курбанкулов зиммасига юклансин.
6. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
РаисМ. Абдусаломов