№ 832 БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ CЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 832 2017 йил 10 май

БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Тошкент ва Сирдарё вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари 2017 йил 13 май куни тегишинча Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Кимёгарлар” маданият саройи биносида ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилсин.

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Тошкент ва Сирдарё вилоят Кенгашларига ижро учун юборилсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

РаисМ. Абдусаломов