№ 823 САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ВА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ ТАЖРИБАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 823 2017 йил 27 март

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ВА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ ТАЖРИБАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш тажрибасини янада такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирлар режаси ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар таклифларига асосан Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш тажрибасини такомиллаштириш бўйича Комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Комиссия зиммасига:

– Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш тажрибасини янада такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирлар режасида белгиланган тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

– Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш тажрибасини янада такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирлар режасининг ҳар бир банди бўйича алоҳида иш режаси тузиш ва маъсуллар белгилаш;

– ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ҳар 5 санасига қадар белгиланган тартибда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахборот тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси ва унинг ўринбосари зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов