№ 815 2017 йил 8 февраль
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИГА 2016 ЙИЛДА КЕЛИБ ТУШГАН МУРОЖААТЛАР ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Т.Шириновнинг Комиссияга 2016 йилда келиб тушган мурожаатлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жорий йилда Марказий сайлов комиссиясига, шу жумладан, Халқ қабулхоналари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатларни ўз вақтида белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва фуқароларни қабул қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ишонч телефони” душанба-жума кунлари соат 9 дан 18 гача фаолият юритиши таъминлансин ва Марказий сайлов комиссияси Котибияти Умумий бўлим мудири Ғ.Машкуров ҳамда катта референт Ф.Насриддинов унга масъул этиб бириктирилсин.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С.Курбанкулов зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов