№ 806 2017 йил 23 январь
Ш.БАБАЕВНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОСИ ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 58, 61-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича 2017 йил 21 январь куни ўтказилган қўшма мажлиси баённомасига асосан Шукурулло Хабибуллаевич Бабаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.
РаисМ. Абдусаломов