№ 793 2016 йил 1 декабрь
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларининг холисона ёритиб борилишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларининг холисона ёритиб борилишини таъминлаш бўйича маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари 1-иловага, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари 2-иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Матбуот хизмати (Н. Нурматов) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномаларнинг (бейжикларни) тайёрланиши ва уларга ўрнатилган тартибда топширилишини таъминласин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К. Адилов зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов