№ 792 2016 йил 1 декабрь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДА ҚАТНАШУВЧИ ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ КУЗАТУВЧИЛАРНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига биноан, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 15 сентябрдаги 734-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашувчи халқаро ва хорижий кузатувчилар тўғрисида”ги Низомининг 1, 2, 3-бандларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашувчи халқаро ва хорижий кузатувчилар иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.
2. Марказий сайлов комиссияси Котибияти (С. Курбанкулов) аккредитация қилинган халқаро ва хорижий кузатувчиларга белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланиши ҳамда топширилишини ташкил этсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Т. Ширинов зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов