№ 790 АЙРИМ ТУМАН ҲОКИМЛАРИНИНГ ТУМАН ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ҲАМДА УНИ ЎТКАЗИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТЛАРИНИ ЭШИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 790 2016 йил 1 декабрь

АЙРИМ ТУМАН ҲОКИМЛАРИНИНГ ТУМАН ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ҲАМДА УНИ ЎТКАЗИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТЛАРИНИ ЭШИТИШ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар Дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай тумани (Б. Янгибоев), Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани (Ш. Умидов), Жиззах вилоятининг Бахмал тумани (Б. Избосаров) ҳокимларининг ҳамда Фарғона вилоятининг Сўҳ тумани бўйича 11-Фарғона округ сайлов комиссияси раиси Н. Собировнинг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига саноқли кунлар қолганини ҳисобга олиб, ўта қисқа муддатда ҳудуддаги барча сайлов участкаларининг сайловга шайлигини танқидий жиҳатдан яна бир бор ўрганиб, хусусан сайлов участкаларида иссиқлик, электр энергияси таъминотининг узлуксиз бўлишини, сайлов участкаларига олиб борувчи йўлларнинг созлигига алоҳида эътибор қаратсинлар.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С. Курбанкулов зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов