№ 789 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН АЙРИМ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 789 2016 йил 1 декабрь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН АЙРИМ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар Дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан 5-Навоий округ сайлов комиссияси (Н. Исоқов), ҳамда 11-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси (Х. Хамидов) раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари:

- сайлов бюллетенларини ҳар бир сайлов участкасига белгиланган тартибда ва муддатларда етказиш ишларини якунласин;

- участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимларини оширишга йўналтирилган учинчи босқич семинар-тренинглар якунига етказилсин;

- сайлов жараёнларида сайлов қонунчилиги, шу жумладан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли Низом ва Йўриқномалари талабларига қатъий амал қилсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С. Курбанкулов зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов