№ 784 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН АЙРИМ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 784 2016 йил 25 ноябрь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН АЙРИМ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар Дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан 4-Жиззах округ сайлов комиссияси (А.Саттаров), 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси (И.Жураев) раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларига:

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир таклифномаларни участка сайлов комиссиялари томонидан ҳар бир сайловчига етказилишининг таъминланишини назорат қилиш;

2016 йил 13 октябрда Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинглар тўғрисида”ги 755-сон қарорига мувофиқ участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимларини оширишга йўналтирилган учинчи босқич семинар-тренингларни самарали ўтказиш;

сайловолди ташвиқоти материаллари 2 декабрь куни соат 20 дан бошлаб 3 декабрь соат 6 гача олиб ташланишини таъминлаш вазифалари юклансин.

Бунда:

сайловолди ташвиқоти материаллари деб сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод учун овоз беришга ундайдиган, яъни чақирувлар мавжуд бўлган плакатлар, баннерлар, рисолалар, газета мақолалари ва бошқа материаллар тушунилади;

номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастури акс этган ахборот материаллари (А-1 ва А-3 шаклдаги плакатлар) сайлов куни фақат сайлов участкасида қолдирилади.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С. Курбанкулов зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов