№ 783 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ ВА УЧАСТКАЛАРИНИНГ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН ИНТЕРНЕТ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 783 2016 йил 25 ноябрь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ ВА УЧАСТКАЛАРИНИНГ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН ИНТЕРНЕТ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТИ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари ҳамда участкаларининг алоқа воситалари, шу жумладан интернет билан таъминланганлиги ҳолати юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, сайлов округлари ва участкалари, шунингдек матбуот марказларига масъул мутахассисларни бириктирган ҳолда уларга узлуксиз ва сифатли телекоммуникация хизматлари кўрсатилишини назоратга олсин;

айрим сайлов участкалари, айниқса олис ва бориш қийин бўлган жойлардаги сайлов участкалари мобил алоқа воситалари билан таъминланганига қарамасдан улар билан узлуксиз ва сифатли алоқа ўрнатиш имкони йўқлигини инобатга олиб, бундай сайлов участкаларини сифатли алоқа воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раисларига сайлов округлари ва сайлов участкаларига шартнома асосида кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларини белгиланган тартибда ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С. Курбанкулов зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов