№ 777 ЎЗБ РЕС МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ”ДА БЕЛГИЛАНГАН ТАДБИРЛАРНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНИШИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 777 2016 йил 17 ноябрь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ”ДА БЕЛГИЛАНГАН ТАДБИРЛАРНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНИШИ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар Дастури”да белгиланган тадбирларнинг ижроси таъминланиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С. Қурбанкуловнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар Дастури”нинг 12, 24, 25, 27, 28, 29, 30, 31, 32-бандлари ижросининг таъминланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С. Қурбанкулов зиммасига юклатилсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К. Адилов зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов