№ 772 2016 йил 28 октябрь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДА БОШҚА ДАВЛАТЛАР, ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР ВА ҲАРАКАТЛАРДАН КУЗАТУВЧИЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Низомининг 1, 2, 3-бандларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ва ҳаракатлардан қатнашадиган кузатувчилар иловага мувофиқ рўйхатдан ўтказилсин.
2. Марказий сайлов комиссияси Котибияти (С. Курбанкулов) рўйхатдан ўтказилган хорижий (халқаро) кузатувчиларга белгиланган намунадаги мандатлар тайёрлаш ҳамда хорижий (халқаро) кузатувчиларга топширилишини ташкил этсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К. Адилов зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов