№ 771 ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 771 2016 йил 28 октябрь

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларининг холисона ёритиб борилишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларининг холисона ёритиб борилишини таъминлаш бўйича оммавий ахборот воситаларининг иловада кўрсатилган вакиллари аккредитациядан ўтказилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Матбуот хизмати (Н. Нурматов) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномаларни (бейжикларни) тайёрлашни ва уларга ўрнатилган тартибда топширилишини таъминласин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К. Адилов зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов