№ 770 2016 йил 28 октябрь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ДОИР ТАКЛИФНОМАНИНГ НАМУНАСИ ВА УНИНГ ТАВСИФИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир таклифноманинг намунаси 1-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир таклифноманинг тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2007 йил 18 сентябрдаги 321-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти cайловига доир ҳужжатларнинг намуна ва шакллари тўғрисида”ги қарорининг 19-банди ва 19-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К. Адилов зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов