№1474 Айрим ҳудудларда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилишини ҳамда сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1474                                              2026 йил 6 октябрь

 

 

Айрим ҳудудларда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилишини ҳамда сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида сайлов қонунчилигини бир хил тарзда қўлланилиши, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш амалиёти, сайлов комиссиялари ва сайловларни моддий-техник таъминланганлиги ҳамда сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимликлар ҳамда сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг маълумотномаларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўрсинлар, амалга оширилган ишлар бўйича 2027 йил 5 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига батафсил маълумот тақдим этсинлар.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                            З. Низамходжаев