№1451Андижон, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим янги аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1451                                                2025 йил 29 октябрь

 

Андижон, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим янги аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 19-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари Андижон, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Андижон, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим янги аъзолари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Андижон, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссияларига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

ИЛОВА