№1449 Айрим ҳудудларда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилишини ҳамда сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1449                                                 2025 йил 10 октябрь

 

 

Айрим ҳудудларда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилишини ҳамда сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Тошкент, Сирдарё, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида сайлов қонунчилигини бир хил тарзда қўлланилиши, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш амалиёти, сайлов комиссиялари ва сайловларни моддий-техник таъминланганлиги ҳамда сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Тегишли халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, ҳокимликлари ҳамда сайлов комиссиялари Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг маълумотномаларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўрсинлар, амалга оширилган ишлар бўйича 2026 йил 5 январга қадар Марказий сайлов комиссиясига батафсил маълумот тақдим этсинлар.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                   З. Низамходжаев