Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1427 2025 йил 6 февраль
Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида
Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлов ўтказилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 26 ва 93-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Зарбдор тумани Кенгашининг 4-Равот сайлов округида, халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгашининг 14-Соктари сайлов округида, халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг 15-Жарқишлоқ ва 17-Тўла сайлов округларида, халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг 10-Зарафшон сайлов округида, халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг 21-Кармаки сайлов округида, халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг 21-Зарафшон сайлов округида ва халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг 1-Нов ва 11-Ишчилар шаҳарчаси сайлов округларида ҳамда халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашининг 16-Алгоритм сайлов округида, халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани Кенгашининг 15-Шофайзи ва 21-Бўстон сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови тайинлансин.
2. Айрим сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 1-иловага мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказилсин.
3. Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирлар режасида кўрсатилган сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги тегишли муносабатлар “E-saylov” ахборот тизими орқали амалга оширилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига белгиланган тартибда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг бўшаб қолган ўринларига депутатлар сайловини тайинлаш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарор халқ депутатлари Зарбдор, Ғиждувон, Шўрчи, Денов, Қизириқ, Бекобод, Учтепа, Шайхонтоҳур туманлари ва Янгийўл шаҳар Кенгашларига, Зарбдор, Ғиждувон, Шўрчи, Денов, Қизириқ, Бекобод, Учтепа, Шайхонтоҳур туманлари ва Янгийўл шаҳар ҳокимликларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва тегишли ҳудудий сайлов комиссияларига юборилсин.
7. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев