Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1423 2024 йил 5 декабрь
Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳудудий сайлов комиссияларининг доимий асосда ишловчи котибларининг ваколатларини тугатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, шунингдек Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби А. Актамов ва Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Ш. Матюсуповларнинг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида берган аризаларига биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Актамов Амрилло Ахад ўғли ҳамда Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Матюсупов Шохимардон Жололаддиновичнинг ваколатлари тугатилсин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Самарқанд ва Хоразм вилоятлари Кенгашларига ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссияларига юборилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев