Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1421 2024 йил 16 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида” 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ–187 - сон Фармонига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 75-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг рўйхатга олинган аъзоларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев