Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1420 2024 йил 16 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олиш тўғрисида
2024 йилнинг 7-12 ноябрь кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлислари баённомаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 85-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг рўйхатга олинган аъзоларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев