Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1418 2024 йил 2 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайловига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 79-84-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қўшма мажлиси Маслаҳат кенгаши йиғилиши баённомасининг намунаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайловига доир сайлов бюллетенининг намунаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қўшма мажлиси саноқ комиссияси баённомасининг намунаси 3-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қўшма мажлиси баённомасининг намунаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайловига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 8 январдаги 1021-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Ушбу қарор нусхаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига юборилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев