№1417 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1417                                                  2024 йил  2 ноябрь

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 76 ва 78-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлислари 2024 йилнинг 7-12 ноябрь кунлари иловага мувофиқ ўтказилсин.

 

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммаларига депутатларнинг қўшма мажлисларини ўтказишга оид ташкилий масалаларни ҳал этиш вазифаси юклатилсин.

 

3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сайланган Олий Мажлис Сенати аъзоларини рўйхатдан ўтказиш учун қўшма мажлиснинг баённомасини икки кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига юборилишини таъминласин.

 

4. Ушбу қарор нусхаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилсин.

 

5. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                        З.Низамходжаев

 

ИЛОВА