№1415 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1415                                                  2024 йил  31 октябрь

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 73, 85-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 20-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномаси намунаси ва тавсифи 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг кўкрак нишони намунаси ва тавсифи 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномасига транспортда текин юриш ҳуқуқини берадиган илова варақасининг намунаси ва тавсифи 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида белгиланган депутатнинг ва сенаторнинг транспортда текин юриш ҳуқуқи амалга оширилишини таъминласин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида” 2020 йил 6 январдаги 1018-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

5. Ушбу қарор нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига юборилсин.

 

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                   З. Низамходжаев

 

ILOVA