Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1414 2024 йил 31 октябрь
Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 73, 961 ва 97-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган 75 нафар депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг рўйхатга олинган депутатларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев