Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1410 2024 йил 21 октябрь
Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 35-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун иловага мувофиқ хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати (М. Алимбаев) аккредитациядан ўтказилган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланишини ҳамда уларга топширилишини ташкил этсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев