№1406 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1406                                                  2024 йил  15 октябрь

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14, 16 ва 33-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. 2024 йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи (А. Адхамов) аккредитация қилинган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар учун белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланишини ҳамда уларга топширилишини ташкил этсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

ИЛОВА