№1394 Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1394                                                  2024 йил  3 октябрь

 

 

Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котибини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 19 ва 25-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тавсиясига биноан Ҳамдамов Нажим Мавлонберди ўғли Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби этиб тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

3. Мазкур қарор нусхаси халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясига юборилсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                                   З. Низамходжаев