Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1391 2024 йил 27 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлов кампанияси даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 101-моддалари ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 24 ва 35-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси М. Хусанованинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлов кампанияси даврида Марказий сайлов комиссиясига 2024 йил 26 июль – 23 сентябрь кунлари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлов кампанияси даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х. Маматов зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев