№1383 Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхатини рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1382                                                  2024 йил  20 сентябрь

 

Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхатини рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхатини рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 401-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

3. Ушбу қарор нусхаси Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига юборилсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                        З. Низамходжаев

 

ИЛОВА