Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1377 2024 йил 18 сентябрь
Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим аъзолари ваколатларини тугатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, шунингдек Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг аъзоси И.Умарова, Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг аъзоси Х.Курбанов, Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг аъзоси А.Эсанов, Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзоси Ҳ.Шерматованинг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида берган аризаларига биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий сайлов комиссияларининг иловага мувофиқ айрим аъзолари ваколатлари тугатилсин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари Кенгашларига ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссияларига юборилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев