Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№1353 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1353                                                  2024 йил  19 июль

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддалари ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 24 ва 35-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси М. Хусанованинг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Марказий сайлов комиссиясига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари иловага мувофиқ маъқуллансин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва фуқароларни қабул қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши таъминлансин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                      З. Низамходжаев

 

ИЛОВА