Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1329 2024 йил 27 май
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 18-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 24 августдаги 928-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев