№1328 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1328                                                   2024 йил  13 май

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сон Конституциявий Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16 ва 17-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги ПФ-19-сон Фармони ҳамда Марказий сайлов комиссияси Раисининг 2024 йил 29 февралдаги 22-сон фармойиши билан Марказий сайлов комиссияси Котибияти тузилмасига Котибият раҳбари лавозими киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Т.Маматов Котибият раҳбари вазифасини бажаришдан озод қилинган деб ҳисоблансин.

 

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                              З.Низамходжаев