Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№1287 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1287                                                   2023 йил  9 июнь

 

 

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 101-моддалари ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 4 ва 24-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси С.Курбанкуловнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига 2023 йил 10 май – 5 июнь кунлари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари иловага мувофиқ маъқуллансин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х. Маматов зиммасига юклансин.

 

Раис                                                                            З. Низамходжаев

 

1287-сонли қарор ахбороти