Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№1286 Сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизимини тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1286                                                   2023 йил  9 июнь

 

 

Сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизимини тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 52-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясининг тавсиясига асосан Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилсин.

 

2. Тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

3.Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда сайловчиларни биометрик идентификация қилиш учун жорий йилнинг 25 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясининг тавсияси асосида Марказий сайлов комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатга мувофиқ айрим сайлов участкаларида биометрик идентификация қилиш қурилмалари ўрнатилиши ва сайлов куни узлуксиз ишлашини таъминласин.

 

4.Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан биргаликда жорий йилнинг 28 июнига қадар сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этиладиган сайлов участкалари узлуксиз электр манбасига уланиши ҳамда уларда захира электр таъминоти мавжуд бўлишини таъминласин.

 

5.Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этиладиган участка сайлов комиссиялари билан биргаликда ушбу сайлов участкаларида овоз беришда тажриба-синов тариқасида сайловчилар биометрик идентификация қилиниши ва уни амалга ошириш тартиби ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.

 

6.Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

7.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев

 

ИЛОВА