Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1277 2023 йил 6 июнь
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод А.Х. Хамзаевнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Худойкулович Хамзаевнинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 936-сон қарори билан тасдиқланган Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Худойкулович Хамзаевнинг ишончли вакиллари иловага мувофиқ рўйхатга олинсин:
2. Ишончли вакилларга белгиланган тартибда гувоҳнома топшириш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов зиммасига юклансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев