Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№ 1226 Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1226                                                    2023 йил  5 апрель

 

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18 ва 20-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш ҳақида” 2023 йил 16 мартдаги 1209-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида референдум ўтказувчи 6-Наманган округ комиссияси (С.Турғунов), референдум ўтказувчи 8-Сирдарё округ комиссияси (П.Ахмеджанова), референдум ўтказувчи 12-Хоразм округ комиссияси (Б.Абдуллаев) раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи округ комиссиялари раислари:

 

Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Календарь режасида белгиланган тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши назорат қилинишини;

 

референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш бўйича белгиланган тартиб қоидалар сўзсиз бажарилишини;

 

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва сиёсий партиялардан кузатувчиларга аризалар келиб тушишига қараб, белгиланган намунадаги мандатларни беш кунлик муддатдан кечиктирмай топширилишини таъминласин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев