Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№ 1199 Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига...

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1199                                                    2023 йил  18 январь

 

 

Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши амалиёти, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиши ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, вилоят хокимликлари ва вилоят сайлов комиссиялари Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг 2022 йилда ҳудудларда олиб борган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши амалиётини, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотномасида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилишини ҳамда ундан келиб чиқадиган вазифалар бажарилишини таъминласинлар.

 

3. Маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги ишларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

Мазкур чора-тадбирлар режаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда масъул вазирлик ва идораларга ижросини ташкил этиш учун юборилсин.

 

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар чора-тадбирлар режасининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳусусида ҳар ойнинг 5-санасига қадар, тўлиқ ижроси юзасидан 2023 йил 5-июлига қадар Марказий сайлов комиссиясига батафсил маълумот тақдим этсинлар.

 

Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳи (Б.Юнусов) Котибиятнинг Ташкилий-назорат бўлими (М.Миралимов) билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режасининг ижросини доимий мониторинг қилиб борсин, тақдим этилган маълумотларнинг таҳлили асосида уларни умумлаштирсин ва Комиссияга ахборот бериб борсин.

 

5. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

ИЛОВА