Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1197 2022 йил 26 декабрь
Ф.Эрмановни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Фарход Уразбоевич Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2022 йил 17 декабрдаги 295/XXXIX-сонли Қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига тайинланганлиги ҳамда шу сабабли берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин. Шу муносабат билан Фарход Уразбоевич Эрманов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига юборилсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З.Низамходжаев