Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№ 1191 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ АЪЗОСИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1191                                                    2022 йил  8 ноябрь

 

 

Тошкент вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси сайловини ўтказиш бўйича Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси 2022 йил 15 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси 42-уйда жойлашган “Металлург” маданият маркази биносида чақирилсин.

 

2. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси сайловини ўтказиш бўйича халқ депутатлари Тошкент вилояти ҳамда туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссиясининг Раиси З.Низамходжаев зиммасига юклансин.

 

3. Мазкур қарор халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига ижро учун юборилсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                           З.Низамходжаев