№ 1190 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИГА 2022 ЙИЛ ЯНВАРЬ-СЕНТЯБРЬ ОЙЛАРИ ДАВОМИДА КЕЛИБ ТУШГАН МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1190                                                    2022 йил  7 ноябрь

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига 2022 йил январь-сентябрь ойлари давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматовнинг комиссияга 2022 йил январь-сентябрь ойларида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Марказий сайлов комиссияси Котибиятига жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси орқали келиб тушадиган мурожаатларни ўз вақтида, белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва фуқароларни қабул қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

 Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

Мурожаатлар бўйича ахборот