Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№ 1170 Фарғона вилояти ҳудудида Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши ҳамда.....

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

 № 1170                                                    2022 йил  31 май

 

 

Фарғона вилояти ҳудудида Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16 - моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Фарғона вилоятининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Фарғона вилояти хокимлиги:

 

Халқ депутатлари Фарғона вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари, туман, шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари билан ҳаморликда Сайлов кодексининг бир хил тарзда қўлланишини таъминлаш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда сайлов жиҳозларини сақлаш юзасидан Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг маълумотномасида берилган таклифлар асосида чора-тадбирлар белгиласин ва амалга оширсин;

 

жорий йилнинг 15 июлига қадар кўрилган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари бўйича Марказий сайлов комиссиясига маълумот тақдим этсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров ва Комиссия аъзоси О.Қозихонова зиммаларига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев