Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

№ 1132 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА ДОИР САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИНИНГ ШАКЛИ, МАТНИ ВА ТАВСИФИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

 № 1132                                                      2021 йил 23 сентябрь

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 31 ва 32-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Белгилаб қўйилсинки:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади;

 

сайлов бюллетенлари округ сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотга мувофиқ сайлов округи бўйича сайловчилар сонини, шу жумладан сайлов округи ҳудудида истиқомат қилаётган кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилларда сайлов бюллетенларини тайёрлаш бўйича эҳтиёжни инобатга олган ҳолда нашр этилади;

 

нашр этиш жараёнида яроқсиз деб топилган ва ортиқча нашр этилган сайлов бюллетенлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг масъул ходими ва сайлов бюллетенини нашр этувчи ташкилотнинг камида икки нафар вакиллари иштирокида дарҳол йўқ қилинади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузилиб, имзоланади.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

 

бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар сони ҳақида маълумотларни тақдим этсин;

 

жорий йилнинг 13 октябрига қадар сайлов бюллетенларини Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги участка сайлов комиссияларига етказиб берилишини таъминласин.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти (Х. Маматов) матбаа ташкилоти томонидан нашр этилган сайлов бюллетенларини округ сайлов комиссияларига етказиб берсин.

 

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари:

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан етказиб берилган сайлов бюлеттенларини ўрнатилган тартибда қабул қилиб олинишини, сифатли ҳолда сақланишини ва қўриқланишини таъминласин;

 

2021 йил 11 октябрга қадар участка сайлов комиссияларига сайлов участкасидаги сайловчилар умумий сонининг 5 фоизи миқдорида, 2021 йил 21 октябрга қадар 95,5 фоизи миқдорида сайлов бюллетенларини тегишли тилларда тақсимлаган ҳолда етказиб берсин;

 

участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчилар сонидан 100,5 фоиздан ортиқ бўлмаслигини таъминласин.

 

6. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев

 

ИЛОВА