Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1122 2021 йил 14 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14, 16 ва 33-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 7, 9 ва 10 сентябрдаги тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчилар иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари (Х.Маматов) аккредитация қилинган хорижий давлатлар кузатувчиларига белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланишини ҳамда уларга топширилишини ташкил этсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Қучқаров зиммасига юклатилсин.
Раис З. Низамходжаев