№ 1027 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 1027 2020 йил 1 май

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 34-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 18 январдаги 905-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти тўғрисида”ги Низомга иловага асосан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари (Х.Маматов) “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти тўғрисида”ги Низомни назорат ҳолатига келтирилишини таъминласин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

РаисМ. Абдусаломов