№ 1021 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛОВИГА ДОИР АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 1021 2020 йил 8 январь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛОВИГА ДОИР АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 79–84-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ :

1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Маслаҳат кенгаши йиғилишининг баённомаси намунаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайловига доир сайлов бюллетени намунаси 2-иловага мувофиқ;

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси саноқ комиссиясининг баённомаси намунаси 3-иловага мувофиқ;

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлисининг баённомаси намунаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов