Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақтлари:
Иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар
Дам олиш кунлари соат 11:00 дан 17:00 га қадар
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи:
1. Тегишли участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади;
2. Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади;
3. Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди;
4. Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади;
5. Тўлдирилган сайлов бюллетенини конвертга солади ва елимлаб ёпади ҳамда ёпиқ конвертни участка сайлов комиссияси аъзосига топширади;
6. Участка сайлов комиссиясининг икки нафар аъзоси сайловчи ҳозирлигида конвертнинг ёпиқлигини текширади ва конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, у комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.
7. Конверт сайлов куни овоз бериш тугагунига қадар участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз бериш 16-октабрдан 23-октабр кунлари ўтказилади.