Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1214 2023 йил 23 март
Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи округ комиссияларини тузиш тўғрисида
“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18 ва 19-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи округ комиссиялари иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев